Тошкентда автобус йўлкираси нақд пулда тўланганда нарх ошиши мумкин

Ўзбекистон

Тошкентда жамоат транспортида йўл ҳақи қимматлашиши мумкин. Нақд пулда тўлов амалга оширилганда йўл ҳақи 2000 сўмдан 3000 сўмгача ошиши мумкин, электрон тўловлар учун эса 1700 сўмлик тариф ўзгаришсиз қолади.

Тошкентда жамоат транспортида ўлкираси нақд пулда тўланганда нарх ошиши мумкин. Бу ҳақда транспорт вазири Илҳом Махкамовга таяниб, «Газета.uz» хабар берди.

Маълумотларга кўра, Транспорт вазирлиги нақд тўлов миқдорини 2000 сўмдан 3000 сўмга ошириш масаласини кўриб чиқмоқда, электрон тўловлар учун эса 1700 сўмлик тариф ўзгаришсиз қолади.
«Ўзгариш нафақат электрон тўлов усулларидан фойдаланишни янада жозибадор қилиб, нақд пулдан фойдаланишни босқичма-босқич камайтиради, балки автобусларда хавфсизлик даражасини ҳам яхшилайди», — дейилади хабарда.

Илҳом Махкамовга кўра, ҳайдовчилар энди нақд пулни қабул қилиб, пулни қайтариб бериш билан чалғитишга мажбур. Бундан ташқари, кундалик пул оқимига бўлган эҳтиёж ҳайдовчиларни хавфсизлик ҳисобига даромадни максимал даражада оширишга мажбур қилади.

Транспорт вазирлиги раҳбари мобил телефонлардан фойдаланишни тақиқлашни ҳайдовчилар учун қоидаларга киритиш режасини ҳам маълум қилди. Бу ҳам йўловчилар хавфсизлигига таҳдид солувчи омиллардан бири ҳисобланади.

Мавзуга оид материаллар