Расмийлар Москвадаги мусулмонларга Рамазон ҳайити намозини уйда ўқишни тавсия қилди

Dunyo

Москвада мусулмонларга Рамазон ҳайити куни уйда намоз ўқиш тавсия қилинди. Миллий сиёсат департаменти Марказий Осиёдан келаётган муҳожирларга алоҳида эътибор берилишини сўради.

Расмийлар Москвадаги мусулмонларга Рамазон ҳайити куни «намозни уйда ўқишни» тавсия қилди, деб хабар бермоқда «Осторожно новости» Telegram-канали.

Шаҳар Миллий сиёсат ва минтақалараро алоқалар департаменти пойтахт префектураларига мактуб йўллаб, мусулмонларни Рамазон ҳайити фонида Москвада амалдаги чекловлар ҳақида хабардор қилишни сўради.



Департамент бу маълумотларни мусулмонларга иш берувчилари орқали етказишни ва диндорларни хизматларнинг онлайн трансляциялари ҳақида хабардор қилишни сўраган. Марказий Осиёдан келаётган муҳожирларга алоҳида эътибор қаратиш сўралган.

10 апрель куни Москва масжидларида Рамазон ҳайити учун байрам намозлари ўқилиши керак. Ўтган йили Россия мусулмонлари диний бошқармаси матбуот хизмати маълумотларига кўра, тадбирларга қарийб 400 минг киши ташриф буюрган.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.