Орск тобора чўкиб бормоқда: тошқин ҳудуди кенгайиб, оммавий эвакуация давом этмоқда
Орскда тўғонлардан бирининг бузилиши оқибатида сув тошқини зонасида қолган маҳаллий аҳолини эвакуация қилиш давом этмоқда. 6 апрель куни кечқурун иккинчи тўғон бузилди, Оренбургда вазият ёмонлаша бошлади, у ерда 1300 дан ортиқ уйлар ва 403 турар-жой бинолари сув остида қолди. Расмийлар 900 га яқин одамни эвакуация қилди.
Орскда 7 апрель куни иккинчи тўғон бузилди. Вазиятнинг ривожланиши давомида «энг ёмон сценарий бўйича» ҳудудда 6644 турар-жой биноси сув остида қолади, деб хабар қилди Оренбург вилояти ҳукумати матбуот хизмати.
5 апрель куни Россиянинг Орск шаҳрида тўғон бузилгани ҳақида хабар берилганди. Воқеа содир бўлганидан 10 соат ўтгач, сув одамларнинг белигача кўтарилди ва 600 та уй сув остида қолди.
Шаҳарда жами 1164 киши эвакуация қилинган, улардан 336 нафари болалар. Оренбург вилояти ҳукумати маълумотларига кўра, Орскда эвакуация қилинганларни вақтинча жойлаштириш учун 12 та марказ ташкил этилган.
Оренбургда вазият ёмонлаша бошлади
6 апрель куни кечқурун расмийлар автомобиллар ҳаракати қисман чекланиши ва Уралская кўчасида сунъий қирғоқ қурилиши ҳақида эълон қилди. Бундан ташқари, бир қанча кўчаларда электр таъминоти узилган.
Шаҳар маъмуриятининг 7 апрель куни эрталаб хабар беришича, кун давомида Оренбург яқинидаги Урал дарёси яна 28 сантиметрга юқорилаган. Сув сатҳи 856 сантиметрга етди, 930 сантиметр эса хавфли ҳисобланади.
1347 та хонадон сув остида қолган, 428 киши, жумладан, 27 нафар бола эвакуация қилинган.
Оренбург вилояти раҳбари Денис Паслернинг таъкидлашича, кун давомида Ириклинское сув омборига сувнинг умумий оқими камайган ва вазият сув оқимини сониясига 500 куб метрга камайтириш имконини бермоқда. Бироқ маъмурият таъкидлаганидек, тошқин жараёнлари ҳали ҳам секинлашмаган.