Мирзиёев Жиззахда қурилаётган «Янги Ўзбекистон» массивида бўлди
Ўзбекистон президенти 8 апрель куни Жиззах вилоятига ташриф буюрди. Тадбир давомида Шавкат Мирзиёев «Янги Ўзбекистон» турар-жой массивидаги қурилиш ишларини кўздан кечирди.
Шавкат Мирзиёев Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида қурилаётган «Янги Ўзбекистон» массивини бориб кўрди, дея хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.
Қайд этилишича, 140 гектарли улкан майдонда жадал қурилиш кетмоқда. Лойиҳа уч босқичли бўлиб, 3 минг 936 хонадонли 105 та кўп қаватли уй барпо этилиши режалаштирилган.
Айни пайтда биринчи босқич доирасида 204 хонадонли 4 та кўп қаватли уй, марказий қозонхона, шоурум ва ички йўллар қурилган. Яна 16 та турар жой, мактаб ва мактабгача таълим муассасаси, савдо маркази бунёд этилади. «Инно техно парк» аҳолини иш билан таъминлашда қўл келади.
Иккинчи босқич 2026, учинчиси 2028 йилларга режа қилинган. Бунда уйлардан ташқари маҳалла маркази, поликлиника, масжид, меҳмонхона, болалар ва спорт ўйингоҳлари, «Янги Ўзбекистон» боғи барпо этилади. Бўш майдонларга ҳам дарахтлар экилиб, хиёбонга айлантирилади.
Давлат раҳбари бу йил режалаштирилганига қўшимча уйлар қуриб, имтиёзли ипотека кредитлари орқали аҳолига харид имкониятини яратиш бўйича кўрсатмалар берди. Шунга мутаносиб равишда инфратузилма тармоқлари, мактаб, болалар боғчаси каби ижтимоий муассасалар қурилишини жадаллаштириш, савдо ва хизматларни, жумладан, йўл бўйида умумий овқатланиш шохобчаларини ташкил этиш муҳимлиги таъкидланди.
Жиззах вилоятида учта шундай массив барпо этилмоқда. Уларда 4 минг 700 хонадонга эга 156 та кўп қаватли уй қурилади. Аҳоли барча ижтимоий хизматлар билан таъминланади.
«Янги Ўзбекистон» массивлари қуриш ҳаракати Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 декабрдаги фармонига мувофиқ бошланган. Умуман, мамлакатимизда 53 та массивда бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда. Бугунги кунда 14 минг 400 та хонадонли 409 та кўп қаватли уй фойдаланишга топширилган. Жорий йилда бундай массивларда 31 минг 447 та хонадондан иборат 767 та турар жойлар қурилиши белгиланган.