Ўзбекистон элчихоналарида меҳнат миграцияси бўйича махсус атташе лавозими очилмоқда

O‘zbekiston

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев «Меҳнат миграцияси жараёнларини такомиллаштириш ва хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади. Ўзбекистоннинг Буюк Британия, БАА, Венгрия, Германия, Латвия, Польша ва Япониядаги дипломатик ва консуллик муассасаларида меҳнат миграцияси масалалари бўйича атташе лавозимлари жорий этилади.

Давлат раҳбари Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузурида Ташқи меҳнат миграцияси агентлигини ташкил этиш бўйича топшириқ берди. Шунингдек, Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасида Ташқи меҳнат миграцияси масалалари департаментини ташкил этиш тўғрисида ҳам топшириқ берилди.

Фармонга мувофиқ, Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирининг ўринбосари — Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги директори лавозими жорий этилади.

Ўзбекистоннинг Буюк Британия, БАА, Венгрия, Германия, Латвия, Польша ва Япониядаги дипломатик ва консуллик муассасаларида меҳнат миграцияси масалалари бўйича атташе лавозимлари жорий этилади.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.