Петер Пеллегрини президентлик сайловларида расман ғалаба қозонди

O‘zbekiston

Словакияда президентлик сайловларининг иккинчи босқичи бўлиб ўтди, унда парламент спикери ва «Овоз — социал-демократия» партияси етакчиси Петер Пеллегрини ғалаба қозонди. У барча ҳисобланган бюллетенларнинг 53,12 фоизини олди.

Словакияда бўлиб ўтган президентлик сайловларида мамлакат парламенти раиси, «Овоз — социал-демократия» партияси раҳбари Петер Пеллегрини ғалаба қозонди. Бу ҳақда Давлат сайлов комиссияси хабар берди.

Пеллегрини президентлик сайловларида 53,12 фоиз овоз олди. Унга 1 миллион 409 минг 255 киши овоз берди.

Унинг рақиби, амалдаги бош вазир Роберт Фиконинг танқидчиси, Словакиянинг собиқ ташқи ишлар вазири Иван Корчок иккинчи турда 46,87 фоиз овоз тўплади.

Корчок ва Пеллегрини мамлакат президенти лавозимига ягона номзод бўлиб қолишди, чунки якуний танлов учун овоз беришнинг иккинчи босқичи зарур эди.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.