Рамазон ҳайитида ўзбекистонликлар кетма-кет уч кун дам олади

O‘zbekiston

Ўзбекистонда Рамазон ҳайити 10 апрель куни нишонланади, деб хабар қилди Мусулмонлар идораси. Шу тариқа Ўзбекистон фуқаролари уч кун кетма-кет дам олади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 2024 йилда Рамазон ҳайитини нишонлаш санасини эълон қилди.

Йиғилиш якунлари бўйича фиқҳ, фалакий ва астрономик кузатишлар асосида 2024 йилда Рамазон ҳайити 10 апрель, чоршанба кунига тўғри келиши маълум қилинди.

Президент қарори билан Рамазон ҳайитини нишонлаш учун иш ҳафтаси туридан қатъи назар, қўшимча дам олиш куни белгиланди:

  • 10 апрель, чоршанба (Ҳайит);

  • 11 апрель, пайшанба (иш ҳафтаси туридан қатъи назар, барча ходимлар учун қўшимча ишланмайдиган кун);

  • 12 апрель, жума (беш кунлик иш ҳафтаси ходимлари учун ишланмайдиган кун).

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.