Жиззах темирйўл орқали тўртта туман билан боғланади

O‘zbekiston

Сентябрь ойидан Иржар–Дўстлик–Жиззах ййўналишида тепловоз қатнови йўлга қўйилади. Бу Шароф Рашидов, Пахтакор, Дўстлик ва Мирзачўл туманларидаги 450 минг аҳолини транспорт билан таъминлайди.

Сентябрь ойидан бошлаб Шароф Рашидов, Пахтакор, Дўстлик ва Мирзачўл туманларини Жиззах билан боғловчи Иржар–Дўстлик–Жиззах йўналишида тепловоз қатнови йўлга қўйилади, деб хабар бермоқда президент матбуот хизмати.

Натижада ушбу туманлардаги 450 минг аҳолини шаҳарга қатнашида енгиллик яратилади.

Вилоятдаги маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, жойларда боғча ва мактаблар қуриш, Жиззах шаҳридаги тиббиёт муассасалари ва кўприкларни таъмирлаш чора-тадбирлари юзасидан мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилди. Жиззахда маҳалла инфратузилмасини яхшилаш, бизнесни қўллаб-қувватлаш, грантлар ажратиш учун қўшимча 300 миллиард сўм ажратилиши белгиланди.

Амалдорларга маҳаллий диққатга сазовор жойларга олиб борувчи йўлларни таъмирлаш вазифаси юклатилди.

10 та маданий мерос объектини ўз ичига олган «туризм ҳалқаси» яратилади. Айдар-Арнасой кўллари тизимида туризм учун етарли салоҳият бор. Уни рўёбга чиқариш мақсадида Ҳукумат комиссияси тузилади.

Халқаро «М-39» йўлининг вилоят ҳудудидан ўтган 98 километр қисмидан кунига 40 минг автомобиль қатнайди. Бу йўлни четида бўш турган 4 гектар ерлар тадбиркорларга таклиф қилинса, 20 минг аҳолини доимий банд қилиш мумкин.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.