Акбар Жўраев оғир атлетика бўйича жаҳон кубогида мутлақ тоифада ғолиб бўлди

O‘zbekiston

Ўзбекистон терма жамоаси Таиланднинг Пҳукет шаҳрида бўлиб ўтган мусобақаларда бир қатор медалларни қўлга киритди. Кеча эркаклар ўртасида -109 кг беллашувларда Акбар Жўраев ва Шарофиддин Амриддинов кеча юлдузига айланди.

Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони Жўраев даст кўтаришда 189 кг, силтаб кўтаришда 227 кг ва жами 416 кг натижа билан учта олтин медални қўлга киритди. Амриддинов даст кўтаришда 170 кг натижа билан бронза медалини қўлга киритди, бироқ силтаб кўтаришда (208 кг) ва умумий натижа (378 кг) унга ушбу йўналишларда медаль олиб келмади.

Хотин-қизлар ўртасида +87 кг юқори вазн тоифасида иштирок этган Турсуной Жабборова даст кўтаришда 119 кг кўтариб, мусобақани тарк этди.

Mavzuga oid materiallar