«Логопед» Дилором Жабборова жиноят иши қўзғатилганига қарамай, Наманганда янги марказ очди

O‘zbekiston

Дефектолог Дилором Жабборовага нисбатан фирибгарлик моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилиб, унинг «ижоди»ни болалар омбудсмани ўз назоратига олганди. Бироқ у яқинда Наманганда овоз марказини очди ва Бухорода яна бир комплекс ишга туширишни режалаштирмоқда.

Дилором Жабборова 1 апрель куни қўлида ўқлов билан Намангандаги овоз маркази тантанали очилиш маросимини ўтказди. Унда ўз фарзандларини «сеанс»га юборишни режалаштирган ота-оналарни кўриш мумкин эди.

Видеолавҳада Дилоромнинг рақсга тушгани, қизил тасмани кесиб, дуо ўқиб, марказдаги биринчи дарсга болалар ва катталарни таклиф қилгани, шундан сўнг унинг манзилига олқишлар йўлланганини кўриш мумкин. Логопед кейинги қадам Бухоро вилояти эканини мамнуният билан маълум қилган.

Сўкиниш ва зўравонлик каби «ноодатий усуллари» билан танилган Дилором Жабборова ўзининг «Ovoz Akademiyasi» мактабини ёпгани ва фаолиятини тўхтатгани ҳақида аввалроқ хабар берилганди.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.