Uzbekistan Airways авиакомпанияси халқаро рейсларда рўйхатдан ўтиш вақтини ўзгартирди, деб хабар қилди авиаташувчи матбуот хизмати.
«Тошкент» халқаро аэропортида рейслар сони кўпайганини ҳисобга олиб, халқаро рейсларни рўйхатдан ўтказишнинг янги қоидалари жорий этилди. Эндиликда Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг халқаро рейсларини рўйхатдан ўтказиш вақти парвоздан 40 дақиқа ўрнига 1 соат олдин белгиланди, дейилади хабарда.
«Биз йўловчилардан парвоз олдидан тартиб-қоидаларни бажариш учун зарур бўлган қўшимча вақтни ҳисобга олган ҳолда аэропортга олдиндан етиб келишларини сўраймиз», — дея қўшимча қилди UzAirways.