Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, 5 апрель куни Қирғизистоннинг Ўш вилоятида ҳуқуқ-тартибот идоралари чегарани ноқонуний кесиб ўтган ўзбекистонлик аёлни қўлга олди. Фуқаро чегарани Жалолобод вилоятида қурилган ер ости туннелидан кесиб ўтгани аниқланди.
Ўзбекистонлик аёлга нисбатан 168-модда (Ноқонуний миграцияни ташкил этиш, мигрантларни ноқонуний олиб кириш) бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Кейинги тергов-суриштирув ишлари давомида 12 апрель куни Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот идоралари Нукен туманида қирғиз-ўзбек чегарасини ноқонуний кесиб ўтишни уюштирганликда гумон қилинган маҳаллий фуқарони ҳам пул эвазига қўлга олди.
Қайд этилишича, фуқародан махсус белгилар қўйилган банкноталар ва тунги кўриш дурбинлари ашёвий далил сифатида олиб қўйилган. Шунингдек, уйдан оғирлиги 13 килограммдан ортиқ бўлган, тахминан 30 минг долларга тенг 87 қути наркотик моддалар топилган.