2018 йилда ҳукумат қарори билан тасдиқланган электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларига кўра, тарифлар ўзгарганда истеъмолчилар газ ва электр энергияси учун олдиндан тўланган сумма учун кейинги муддатдан кўп бўлмаган муддатга қўшимча тўловларни амалга оширишдан озод қилинади.
1 майгача олдиндан тўловни амалга оширсангиз, эски тарифлар икки ойга амал қилади, дейилади хабарда. «Аммо бу фақат ижтимоий меъёр доирасидаги истеъмол ҳажмига – 100 куб метр газ ва 200 кВт/соат электр энергиясига тегишли. Агар бу ҳажмлар ошиб кетса, икки баравар тариф қўлланилади», — дейилади хабарда.
Агар сиз газ ва электр энергияси учун 1 май куни ёки ушбу санадан кейин тўлов қилсангиз, янги тариф, шу жумладан, май ойигача фойдаланилган ресурслар қарзи учун ҳам қўлланилади.