Россиянинг Омск вилояти маъмурий марказидан Ўзбекистон пойтахтига тўғридан-тўғри рейслар энди амалга оширилмаслиги маълум бўлди. Бу Узбекистан Аирwайс компаниясининг Тошкентга парвозлар олиб ташланган Омск аэропортининг янгиланган жадвали орқали маълум бўлди.
Бунгача Ўзбекистон Республикаси давлат авиакомпанияси Омск – Тошкент йўналиши бўйича пайшанба кунлари тўғридан-тўғри рейсларни амалга оширган. Омск аэропорти матбуот хизматига кўра, шаҳарлар ўртасидаги рейсларни бекор қилиш қарори ташувчи компанияга тегишли.
Узбекистан Аирwайс компанияси «Взгляд.uz»га Омскдан Тошкентга парвозлар бекор қилинганини тасдиқлади. Авиакомпания матбуот котиби Дилором Каимбаеванинг айтишича, талаб пастлиги сабабли ёзги навигация даврида Тошкентдан Омскга ва тескари рейслар бекор қилинган.
Эслатиб ўтамиз, Узбекистан Аирwайс ўтган йилнинг март ойидан буён мазкур йўналиш бўйича парвозларни амалга ошириб келмоқда. Бироқ жорий йилнинг ёзги жадвалида Омскдан Наманганга тўғридан-тўғри мунтазам халқаро рейслар сақланиб қолди.