2023 йил 28 декабрь куни Самарқанд вилояти прокуратураси томонидан 420 миллион сўмга сиғими 1 ТБ бўлган 21 дона iPhone 14 Pro Max смартфонлари харид қилинди. Ҳужжат давлат харидлари порталида эълон қилинди.
«Ревизор» Telegram-каналининг хабар беришича, айни пайтда вилоят прокуратурасининг 10,5 млрд сўм қарзи бор.
Прокуратура органларининг деярли барча ижро ҳужжатлари жиноятлар ва ҳуқуқбузарликлар натижасида жабрланганларга етказилган зарарни қоплаш билан боғлиқ.
Таҳририят қиммат смартфонларни харид қилган ёки сотиб олиш жараёнида бўлган бошқа давлат органлари ва б юджет ташкилотларига ҳам эътибор қаратди:
Деҳқонобод туман тиббиёт бирлашмаси томонидан 14,4 миллион сўмга 256 ГБ сиғимли iPhone 14 Pro Max смартфони харид қилинди;
Қашқадарё вилоят кўз касалликлари шифохонаси томонидан 24,7 миллион сўмга 512 Гб сиғимли иккита Galaxy С23 Ultra телефони;
Ўзбекистон Кинематография агентлиги томонидан 256 ГБ сиғимли битта Galaxy С22 Ultra 10 миллион сўмга, иккита Galaxy С22 Ultra 19,8 миллион сўмга ва iPhone 15 Pro 15,8 миллион сўмга харид қилинди;
Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлими томонидан 1 ТБ сиғимли иккита iPhone 15 Pro Max 51 миллион сўмга харид қилинди;
Сурхондарё вилояти Нозик толали пахтачилик илмий-тадқиқот институти томонидан 256 Гб сиғимли иккита iPhone 15 Pro Max 30,6 миллион сўмга харид қилинди.