Наманган бозорларидан бирида 750 кг сифатсиз гўшт аниқланди

O‘zbekiston

Жамоат хавфсизлиги бошқармаси ходимлари автомобиль юкхонасидан топилган 750 кг сифатсиз гўшт маҳсулотларининг бозорга киришини тўхтатди. Маҳсулотлар утилизация қилинди.

22 апрель куни Наманган вилоятида ЙҲХБ ходимлари ҳамкорликда олиб борилган профилактика тадбирлари чоғида «Hyundai Porter» русумли автомашинани тўхтатиб, унинг ичидан келиб чиқиши номаълум 750 кг сифатсиз гўшт маҳсулотлари аниқланган, деб хабар берди ИИБ матбуот хизмати.

Гўшт Наманган шаҳридаги деҳқон бозорларидан бирига етказиб берилди. Маҳсулотлар мутахассислар томонидан кўрикдан ўтказилганда истеъмолга яроқсиз деб топилиб, ветеринария ходимлари томонидан тегишли тартибда йўқ қилинган.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.