Тошкентда ўзи билан яшашни истамаган ўғлини калтаклаган шахс 5 суткага қамалди

O‘zbekiston

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида ота доимий жанжал туфайли у билан яшашни истамаган ўғлини калтаклади. Маълум бўлишича, февраль ойида боланинг онасига ҳимоя ордери чиқарилган. Эркак 5 суткага ҳибсга олинди.

Тошкентда ўғлини у билан яшашни истамагани учун калтаклаган ота 5 суткага қамалди. Бу ҳақда Болалар омбудсманı матбуот хизмати хабар берди.

Ҳодиса 23 март куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида содир бўлган. Бола амакисининг қурилиш материаллари дўконида бўлганида 43 ёшли отаси келиб, уни ўзи билан олиб кетишини айтган. Бироқ ота-онаси ўртасида мунтазам жанжал келиб чиққани учун бола у билан боришдан бош тортган. Бунга жавобан эркак куч ишлатиб, болани олиб кетмоқчи бўлган.

Болалар омбудсманининг сўзларига кўра, бу оилада турмуш ўртоқлар ўртасидаги низолар мунтазам равишда юзага келган. Жорий йилнинг 2 февраль куни Ўртачирчиқ ИИБ томонидан боланинг онасини отаси томонидан зўравонликнинг олдини олиш мақсадида ҳимоя ордери чиқарилган.

Суд отани Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (Майда безорилик) ва 185-моддаси 2-қисми (Пичоқли қурол ёки ашё олиб юриш) билан айбдор деб топиб, 5 суткага қамоқ жазоси тайинлади.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.