Дубайда енгил атлетика бўйича ёшлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Ўзбекистон терма жамоаси тўртта олтин, битта кумуш ва иккита бронза медалини қўлга киритди, деб хабар қилди Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.
Жамоа умумжамоа ҳисобида Хитой, Япония ва Ҳиндистондан кейин 4-ўринни эгаллади. Қитъа биринчилиги шоҳсупасига кўтарилган ғолибларимизни эслатиб ўтамиз:
Олтин
Хушноз Шавкатова (уч ҳатлаб сакраш);
Барно Сайфуллаева (баландликка сакраш);
Нодир Норбоев (кўпкураш);
Жонбиби Ҳукмова (400 м).
Кумуш
Дилшод Усмонова (тўсиқдан югуриш, 3000 м).
Бронза
Эмилия Рудина (баландликка сакраш);
Машхура Соибова (тўсиқдан югуриш, 3000 м).