Ўзбекистонлик хоккейчилар Осиё ва Океания минтақаси чемпиони бўлди

O‘zbekiston

Хоккей бўйича 18 ёшгача бўлган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Осиё ва Океания кубогида олтин медални қўлга киритди. Турнир финалида Таиланд 2:1 ҳисобида мағлуб этилди.

Хоккей бўйича Ўзбекистон (U18) ёшлар терма жамоаси Осиё ва Океания чемпионати финалида таиландлик рақибларини мағлуб этди, деб хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.

Учрашув 2:1 ҳисобида Ўзбекистон терма жамоаси фойдасига ҳал бўлди. Таиланд жамоаси кумуш, бронза эса Мўғулистон хоккейчиларига насиб этди.

23 апрель куни Ўзбекистонда Осиё ва Океания чемпионати бошланганди. Унда ўнта жамоа иштирок этган.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.