Учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида умумий қиймати 18 млрд доллар бўлган шартномалар имзоланди. Бу ҳақда «Взгляд.uz» мухбири хабар берди.

Битимлар яшил энергия, инфратузилма, соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳаларидаги лойиҳаларни қамраб олади.

Учрашувда амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш ва Ўзбекистонда устувор инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, музокараларда савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорлик якунлари муҳокама қилинди. Айни пайтда қўшма лойиҳалар портфели 30 млрд доллардан ошди.

Ўзбекистон энергетика соҳасини ривожлантиришга энг йирик сармоядор ҳисобланган ACWA Power компанияси билан самарали ҳамкорлик таъкидланди.

Учрашувда ҳамкорликни янада кенгайтириш ва Ўзбекистонда устувор инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.