«Зики эски шаҳар» 6 йил 2 ойга қамалди

O‘zbekiston

«Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган ва 2023 йил декабрь ойида ўтказилган рейд чоғида ҳибсга олинган Лутфилла Умаровга нисбатан ҳукм ўқилди.

Фото: ГУВД Ташкента

«Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган ва 2023 йил декабрида ўтказилган рейд чоғида ҳибсга олинган Лутфилла Умаровга нисбатан ҳукм чиқарилди.

Суд ҳукми ҳужжатига кўра, судланувчи 2023 йил май ойи охирида Тошкент шаҳридаги жарлик ҳудудидан 12 дона кўкнори ўсимлиги бошиқларини топиб, шамоллашга қарши дори деб дўстига сақлаш учун берган.

7 декабрь куни ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари танишининг хонадонини кўздан кечириш чоғида умумий массаси 9,64 грамм бўлган, таркибида опий гуруҳига мансуб бўлган алколоидлар (кодеин, тебаин) бўлган кўкнори бошоқлари аниқланган.

Суд ҳукмига кўра, Лутфилла Умаров Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисми (Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб кўп бўлмаган миқдорда қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки жўнатиш, шунингдек уларни кўп бўлмаган миқдорда қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан айбдор деб топилиб, 6 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.