Ўзбекистонда камида 10 та халқаро бренд яратилади «Тўқимачилик, тикувчилик ва трикотаж саноатини ривожлантиришнинг янги босқичига кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, мато ва трикотаж буюмлар ишлаб чиқариш ва бўяш ҳажмини ошириш учун инфратузилмавий ва молиявий шарт-шароитлар яратиш ҳисобига 2027 йил охиригача ипни қайта ишлаш даражаси босқичма-босқич 100 фоизга етказилади.
Республикани «тўқимачилик маркази»га айлантириш ва халқаро миқёсда тан олинган камида 10 та маҳаллий бренд яратиш бўйича мақсадли ишлар ташкил этилади.
Тўқимачилик саноат зоналари дирекциялари ва уларда ташкил этилган корхоналар 2026 йил 1 январга қадар мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўлашдан озод этилади.