U-23 Осиё кубогида иштирок этган ўзбекистонлик футболчилар қанча пул ишлаб олгани маълум бўлди

O‘zbekiston

Ўзбек футболи тарихида илк бор Олимпиада йўлланмасини қўлга киритган терма жамоа футболчиларининг ҳар бири 30 минг доллардан қўлга киритди. Жамоа U-23 Осиё кубогида 2-ўринни эгаллади ва бу уларга илк бор Олимпия ўйинларига йўлланма олиш имконини берди.

Ўзбек футболи тарихида илк бор Олимпиада йўлланмасини қўлга киритган терма жамоа футболчиларининг ҳар бири 30 минг доллардан ишлаб олди. Бу ҳақда «Qalampir.uz» манбасига таяниб хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси U-23 Осиё кубоги финалида Японияга мағлуб бўлган ва турнирда иккинчи ўринни эгаллаган эди. Ўзбекистонликлар учрашув сўнггида ягона гол ўтказиб юборди ва пенальтини ҳам голга айлантира олмади.

Шу тариқа, Япония U-23 Осиё кубоги чемпиони бўлди, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси эса иккинчи ўринни эгаллади ва бу илк бор Олимпия ўйинларига йўлланма олиш имконини берди.

Футболчилар гуруҳ босқичида Испания (24 июль), Миср (27 июль) ва Доминикан Республикаси (30 июль) билан тўқнаш келишади.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.