«Ўзбекнефтгаз» АЖ раиси Енгил атлетика федерациясини ҳам бошқаради

O‘zbekiston

«Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси Баҳодир Сидиқов Енгил атлетика федерациясига раҳбар этиб тайинланди.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси Баҳодир Сидиқов Енгил атлетика федерациясига раҳбар этиб тайинланди. Ўзбекистон енгил атлетика федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференциясида унинг номзоди бир овоздан маъқулланди.

Аввалроқ ўша йиғилишда Федерациянинг собиқ раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг ўз илтимосига кўра истеъфога чиқиши ҳақидаги аризаси кўриб чиқилиб, маъқулланган эди.

Баҳодир Сидиқов, ўз навбатида, ўзига билдирилган ишончни оқлаш учун бор куч-ғайратини ишга солиб, миллий терма жамоамиз спортчилари 2024 йилги Париж ёзги Олимпия ўйинларига астойдил тайёргарлик кўриши учун бор куч-ғайратини ишга солишини таъкидлади.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.