Тошкентда Malibu ҳайдовчиси пиёдани уриб кетиб, ўлдирди

O‘zbekiston

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида 20 ёшли Malibu ҳайдовчиси пиёдани уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетди. Жабрланувчи воқеа жойида ҳалок бўлган, ҳайдовчи топилган.

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида ўлим билан якунланган йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.

Маълумотларга кўра, ЙТҲ 11 май куни тахминан соат 4:00да Феруза кўчасида Oqtepa Lavash биноси рўпарасида содир бўлган. Malibu-2 ҳайдовчиси (2004 йилда туғилган) 45 ёшли эркакни уриб юбориб, ЙТҲ содир бўлган жойдан қочиб кетган.

ЙТҲ оқибатида жабрланувчи воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш, одам ўлимига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.