«Қонунда офлайн казинолар кўзда тутилмаган» — НАПП

O‘zbekiston

НАПП Криптоактивлар муомаласини тартибга солиш бошқармаси бошлиғи Нодиржон Жўраевнинг тушунтиришича, Ўзбекистонда қимор ўйинлари асосан онлайн тарзда амалга оширилади, чунки «қабул қилинган қарорда офлайн ўйинлар кўзда тутилмаган». Шунингдек, у ҳар йили онлайн қимор ўйинлари орқали хорижда 1 млрд долларгача сарфланишини қўшимча қилди.

Ўзбекистондан ҳар йили онлайн қимор ўйинлари орқали хорижга 300 млн доллардан 1 млрд долларгача маблағ чиқиб кетади.

Президентнинг «Таваккалчилик асосидаги лотереялар ва ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказишни тартибга солишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори юзасидан ўтказилган матбуот анжуманида шулар ҳақида сўз юритилди.

«Ҳеч ким қимор ўйнашга мажбур эмас, агар бу қонуний бўлса. Ҳар бир инсон ўзи қарор қабул қилади. Тақиқланган бўлса ҳам шундай ўйнашади», — деди НАПП вакили.

Жўраевнинг қўшимча қилишича, Ўзбекистонда қимор ўйинлари асосан онлайн тарзда амалга оширилади.

«Ўзбекистонда қимор ўйинларини ташкил этиш асосан интернет орқали амалга оширилади. Қабул қилинган қарорда казино ва бошқа офлайн ўйинлар ташкил этиш кўзда тутилмаган», — деди Жўраев.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.