Millar телекўрсатувига кўра, 15 май куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида дубулға кийган йигит 5 метр баландликдаги кўприк четига чиқиб, у ерга «Лосер» сўзини катта ҳарфлар билан ёзиб қўйган.
Воқеа жойига етиб келган йўл милиция ходимлари йигит билан гаплашишга ҳаракат қилишган.
Ходимлардан бири бу ерда нима қиляпсан, деб сўраганида, йигит аввалига ҳаётдан чарчаганини айтди, кейин фикрини ўзгартириб, шунчаки ўтирганини айтди.
«Мен унинг қўлларида ўз жонига қасд қилиш ҳақидаги ёзувларни ҳам кўрдим. Нега бундай ёзганини сўрадим ва унинг ҳаёти муҳим эканини айтдим», — деди ҳуқуқ-тартибот ходими.
Қайд этилишича, ЙПХ ходимлари йигитни кўприкдан туширишга ёрдам берган. Йигитга нисбатан 183-модда (Кичик безорилик) билан маъмурий баённома тузилиб, 3 БҲМ (1,02 миллион сўм) миқдорида жарима солинган.