Самарқандда ЙТҲ оқибатида Nexia иккига бўлиниб кетди

O‘zbekiston

Самарқанд вилоятида Nexia-2 ​​русумли автомашина устунга урилиб, унинг ярми узилиб кетган. Ҳодиса оқибатида жароҳатланганлар бор.

Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ хабар беришича, ҳодиса 18 май куни соат 23:00 атрофида Каримов кўчасидаги «Хўжа Дониёр» МФЙ ҳудудида содир бўлган.

Қайд этилишича, Nexia-2 ​​русумли автомашина ҳайдовчиси, 1991 йилда туғилган фуқаро бошқарувни йўқотиб, устунга бориб урилган, оқибатда автомобиль икки қисмга бўлинган. Маълум қилинишича, ЙТҲ оқибатида жабрланганлар бор.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Хабарда, шунингдек, ҳайдовчилардан ҳайдаш вақтида эҳтиёткорроқ бўлиш ва йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш сўралган.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.