Халқаро олимлар жамоаси 2050 йилга бориб дунёда ўртача умр кўриш прогнозини эълон қилди. Тадқиқот натижалари The Lancet илмий журналида чоп этилди.
Ҳисоб-китобларга кўра, 2022-2050 йиллар оралиғида дунёда ўртача умр кўриш 73,6 ёшдан 2050 йилда (4,5 йил) 78,1 ёшга кўтарилади.
Бироқ бу пандемиядан олдингидан анча секинроқ содир бўлади. 1990 йилдан 2019 йилгача глобал кўрсаткич ҳар йили ўртача 0,27 йилга ошди. Прогнозга кўра, 2022 йилдан кейин умр кўриш давомийлиги атиги 0,16 йилга ошади.
Тадқиқот давомида олимлар бу жараённинг асосий омили юрак-қон томир касалликларидан ўлим даражасининг камайиши эканини аниқлади. Биринчи навбатда респиратор инфекциялар ва сил касаллигидан ўлим даражасини пасайтириш, айниқса Африка, Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзаси мамлакатларида. Шунингдек, рўйхатга оналар ва неонатал ўлимнинг камайиши ҳам киритилганди.
Олимларнинг хулосасига кўра, кексалар сони кўпайган сари турли сабабларга кўра ўлим даражаси ҳам кўпаяди. Бироқ соғлиқни сақлаш бўйича профилактика дастурларини кенгайтириш, «геосиёсий, иқлим ва экологик муаммоларнинг кучайишига» қарамай, бутун дунё бўйлаб умр кўриш давомийлигини оширишга ёрдам бериши мумкин.