Президент Шавкат Мирзиёев 20 июнь куни «Инно» инновацион ўқув-ишлаб чиқариш технологиялар паркига ташриф буюришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Қайд этилишича, Мирзиёев муҳандис кадрлар тайёрлаш ва олий ўқув юртлари фаолиятини янада такомиллаштириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ҳам ўтказади.
«Инно» технопарки инновацион лойиҳаларни амалга ошириш учун илмий-технологик ва техник базадир.