Кападзе Ўзбекистон терма жамоасининг Олимпия ўйинлари учун тўлиқ таркибини эълон қилди

O‘zbekiston

24 июль куни футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Парижда бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларидаги илк учрашувини Испания терма жамоасига қарши ўтказади. Бош мураббий Темур Кападзе ўйинларда иштирок этадиган футболчилар рўйхатини эълон қилди.

Фото: Футбол ассоциацияси

ХХХIII ёзги Олимпия ўйинлари Парижда 26 июлдан 10 августгача бўлиб ўтади. Мазкур нуфузли мусобақада футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади.

Олимпиячилар «С» гуруҳида Испания, Миср ва Доминикан Республикаси терма жамоалари билан куч синашади. Мусобақада терма жамоанинг 22 нафар футболчиси иштирок этади.

Бош мураббий Тимур Кападзе Олимпиада ўйинлари учун терма жамоанинг якуний таркибини эълон қилди.

Фото: ЎФА

Жамоа таркиби:

Дарвозабонлар: Абдувоҳид Неъматов, Владимир Назаров, Хамидилло Абдунабиев.

Ҳимоячилар: Абдуқодир Хусанов, Асадбек Рахимжонов, Муҳаммадқодир Ҳамралиев, Хусниддин Алиқулов, Саидазамат Мирсаидов, Зафармурод Абдираҳматов, Иброҳимхалил Йўлдошев.

Ярим ҳимоячилар: Абдурауф Бўриев, Бехруз Асқаров, Жасур Жалолиддинов, Ибрагим Ибрагимов, Умарали Раҳмоналиев, Диёр Холматов.

Ҳужумчилар: Аббосбек Файзуллаев, Остон Урунов, Элдор Шомуродов, Алишер Одилов, Руслан Жиянов, Ҳусаин Норчаев.

Ушбу таркибдан 4 нафар футболчи резерв таркибга ўтказилади. 18 нафар асосий ўйинчидан бири жароҳат олса, ўринбосарлардан бири майдонга тушиши мумкин бўлади.

Тимур Кападзе шогирдлари Олимпия ўйинларини 24 июль куни Испания терма жамоасига қарши ўйин билан бошлайди. 27 июль куни Мисрга қарши иккинчи тур ўйини, 30 июль куни Доминикан Республикаси терма жамоаси билан учинчи ўйин бўлиб ўтади.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.