Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқаросини қўлга олди.
Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизмати хабарига кўра, 26 июль куни Ўзбекистон фуқароси, 1992 йилда туғилган С.И. У Интерпол ташаббуси билан халқаро қидирувга берилган ва ушбу халқаро ташкилот бош котибияти реестрига ўта хавфли жиноятчи сифатида киритилган.
Интерпол маълумотларига кўра, қўлга олинган шахс ва унинг шериклари сохта божхона юк декларациясини расмийлаштирган ва бу Ўзбекистон давлат бюджетига 12 млрд сўмдан ортиқ (тахминан 955 минг доллар) миқдорида зарар етказган.
Боткен туман суди қарори билан Интерпол қидирувига берилган Ўзбекистон Республикаси фуқароси тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди.
Ҳозирда тегишли тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Барча тегишли тартиб-қоидалар бажарилгандан сўнг қўлга олинган шахс Ўзбекистон ҳукуматига топширилади.