Ўзбекистон терма жамоасининг жамғармаси кумуш медаль билан тўлдирилди

O‘zbekiston

Ўзбекистонлик оғир атлетикачи Акбар Жўраев Париждаги Олимпия ўйинларида кумуш медални қўлга киритди. Спортч силтаб кўтариш ва даст кўтаришда 185 ва 219 килограмм тош кўтарди.

Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакили Акбар Жўраев Париждаги Олимпиада ўйинларининг кумуш медалини қўшиб қўйди.

Спортчи 102 килограммгача вазн тоифасида иштирок этди. Силтаб ва даст кўтаришда у 185 ва 219 килограмм тош кўтариб, жами 404 килограмм натижани қайд этди.

Бу натижа эвазига Акбар Жўраев Олимпия ўйинларининг кумуш медалини қўлга киритди.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.