Охирги беш йил ичида Тожикистонда ОИВ инфекциясининг 5463 та ҳолати аниқланган, уларнинг 22 фоизи мигрантлар ҳисобланади. Агар 2019 йилда муҳожирлар касалланганларнинг атиги 17 фоизини ташкил қилган бўлса, 2023 йилга келиб бу кўрсаткич 32,5 фоизга ошган, дея хабар бермоқда Ациа-Плус.
«Ҳар бир муҳожир уйига қайтгач, агар бунга шубҳа туғдирса, ОИВ инфекцияси бор-йўқлигини аниқлаш учун тестдан ўтиши керак», — дейди Республика ОИВ инфекциясига қарши кураш маркази диспансер бўлими мутахассиси Балажон Давлатов.
Давлатовнинг сўзларига кўра, 300 дан ортиқ муҳожир Республика ОИВга қарши кураш марказида рўйхатга олинган. Уларнинг шахси ва тест натижалари анонимлигича қолмоқда.
«Ҳар бир шахсга оид ҳар қандай маълумот махфий бўлиши керак. Беморнинг ОИВ ҳолати ҳақида 15 дақиқа ичида тупурикни таҳлил қилиш орқали тезкор тестларни олиш мумкин», — дейди у.
Бошқа шахсга ОИВ/ОИТСни қасддан юқтириш жиноят ҳисобланади.