Ўзбекистон ва Қирғизистон жамоат транспортида йўл ҳақи тўлаш тизимини интеграция қилмоқда

O‘zbekiston

Ўзбекистон ва Қирғизистон жамоат транспортида йўл ҳақи тўлаш тизимини бирлаштиради. Техник мутахассислар аллақачон тўлов тизимларини интеграциялаш механизмларини ишлаб чиқишга киришди.

Ўзбекистонда йўлкира тўловларининг автоматлаштирилган тизими (АТТО) ва Қирғизистоннинг «Тулпар» транспорт картаси операторлари ҳамкорлик меморандумини имзоладилар. Бу ҳақда Бишкек мерияси хабар берди.

Ҳужжатга кўра, қирғизистонлик сайёҳлар Ўзбекистондаги жамоат транспортида йўл ҳақини «Тулпар» хизматидан фойдаланган ҳолда, Бишкекдаги автобус ва троллейбусларда эса АТТО карталари орқали тўлаши мумкин бўлади.

Техник мутахассислар аллақачон тўлов тизимларини интеграциялаш механизмларини ишлаб чиқишга киришдилар.

АТТО меморандумнинг имзоланишини мамлакатлар ўртасида туристлар оқимининг ўсиши билан изоҳлади. 2024 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонга Қирғизистондан миллиондан ортиқ сайёҳ ташриф буюрди.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.