Россияга саёҳат қилишни режалаштираётган Ўзбекистон фуқаролари хавфсизлик чораларига риоя қилишлари керак.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россия аэропортларида саёҳатчиларнинг ҳужжатлари бир неча соатлаб текширилиши ҳолатлари кўпайиб бораётганига эътибор қаратди. Бу муайян муаммоларга олиб келиши мумкин.
Россияда хавфсизлик чоралари кучайтирилгани муносабати билан ушбу мамлакатга саёҳат қилаётган, унинг ҳудудида қолаётган ёки уни тарк этишни режалаштираётган фуқароларга хавфсизлик талабларини ҳисобга олиш тавсия этилади.
Шунингдек, саёҳат қилишдан олдин Россия Ички ишлар вазирлигининг расмий веб-сайти орқали мамлакатга кириш тақиқланган ёки йўқлигини текшириш тавсия этилади. Шундан кейингина Россияга бориш мумкин.