Агар бир йил ичида аёлга нисбатан икки ёки ундан ортиқ зўравонлик ёки мажбурлаш ҳолатлари қайд этилса, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳимоя қилиш тўғрисида буйруқ бериши мумкин. Ички ишлар вазирлиги тегишли қонун лойиҳасини таклиф қилди.
2024 йилда 222 706 та низолар бўлган оиладан 5 815 та оилага ҳимоя ордери берилди, яъни атиги 2,6 фоиз оила ўз хавфсизлигини таъминлаш учун фармойиш олишни зарур деб ҳисоблади.
Бундай оилаларни ўрганиш шуни кўрсатдики, ҳимоя буйруғи талаб қилинадиган ҳолатларда оилалар уни олишдан бош тортадилар. Бу маиший жиноятлар сонининг кўпайишига олиб келади.
Жорий йилнинг 6 ойида аёлларга нисбатан 4 минг 734 жиноят содир этилгани қайд этилган. Шулардан 385 нафар аёл шахсга қарши жиноятлар қурбонига айланган.
Ўзбекистонда зўравонликдан жабр кўрган болаларга ҳимоя ордери берила бошлаши ҳақида аввалроқ ёзган эдик. Ички ишлар органлари томонидан ўттиз кунгача берилади.