8 сентябрь куни таниқли телебошловчи ва Россияда хизмат кўрсатган санъат арбоби Александр Масляков 83 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Инстаграмдаги саҳифасида машҳур «Қувноқ ва топқирлар клуби» ўйини вакиллари маълум қилди.
«Чуқур таассуф билан, 2024 йил 8 сентябрь куни Александр Василевич Масляков вафот этганини маълум қиламиз. У КВН ҳаракатининг барча иштирокчилари ва миллионлаб томошабинлар учун абадий афсона бўлиб қолди ва шундайлигича қолади. 1964 йилдан бери у КВН дастурини олиб бориб, Россияда ва ундан ташқарида юмор ва сатиранинг рамзига айланди», — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Александр Василевич кўплаб мукофотларга сазовор бўлган, «Ватанга хизматлари учун» ордени билан тўлиқ мукофотланган ва «АМИК» ижодий бирлашмаси асосчиси бўлган.
«Унинг мамлакатимиз кўнгилочар телевидениеси ривожига қўшган ҳиссасини беқиёс қилиб бўлмайди. Александр Василевич Масляковнинг ёрқин хотираси», — дея хулоса қилди телебошловчи ҳамкасблари.