10 сентябрь куни Москванинг Шереметево, Внуково ва Жуковский аэропортлари Украина дронларининг тунги ҳужуми фонида рейсларни қабул қилиш ва жўнатишни маълум муддатга тўхтатди, деб хабар берди Москва мэри Сергей Собянин.
Москва вилоятида дронлар бир нечта ҳудудларга, шу жумладан Раменскийга ҳужум қилди, у ерда кўп қаватли уйлар зарар кўрди. Раменскда Жуковский аэропорти жойлашган. Дронлардан бири турар-жой биносига кириб, 11-12-қаватларда ёнғинни келтириб чиқарган.
Яна бир учувчисиз учиш аппарати Високоволтная кўчасидаги хонадонга зарар етказди, у ерда бир киши жароҳат олди. Раменскдаги ҳужум натижасида 46 ёшли аёл ҳалок бўлди, уч киши жароҳат олди.
Россия Мудофаа вазирлиги дронларнинг тунги ҳужуми ҳақидаги ўз маълумотларини эълон қилди. Маълум қилинишича, «Ҳаво ҳужумига қарши мудофаа Россиянинг марказий ҳудудлари устида 144 та Украина учувчисиз учиш аппаратларини, шу жумладан Москва вилояти устида 20 та учувчисиз учиш аппаратини тутиб олди ва йўқ қилди».
Шу билан бирга, 10 сентябрга ўтар кечаси Украинадаги Черкасск вилоятида ҳаво тревогаси пайтида камикадзе-дронлар ҳужуми туфайли портлашлар содир бўлди. Черкас вилояти ҳарбий маъмурияти маълумотларига кўра, бир нечта портлашлар 3:15 дан 5:15 гача бўлган вақт оралиғида содир бўлган.
Узбекистан Аирwайс матбуот хизматининг хабар беришича, Москвадаги Внуково халқаро аэропорти вақтинча ёпилиши муносабати билан қуйидаги рейслар захира аэропортларга қайта йўналтирилган:
HY9607 Бухоро - Внуково рейси Самара захира аэропортига йўналтирилди;
HY9615 Урганч - Внуково рейси Санкт-Петербургдаги захира аэропортига йўналтирилди.
Шунингдек, Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Москвадан парвозлари кечикиши мумкин.