SpaceX компаниясининг «Крю Дрэгон» космик кемаси бортида Polaris Dawn миссияси иштирокчилари билан Ерга эсон-омон қайтди.
Парашютда туширилган капсула 15 сентябрь куни АҚШ шарқий соҳили вақти билан (Тошкент вақти билан 12:36) Флорида жануби-ғарбидаги Мексика кўрфазида учирилган. SpaceX миссиянинг қайтишини тўғридан-тўғри эфирга узатди.
Polaris Dawn — биринчи тижорат тадқиқот миссияси — 10 сентябрь куни Флорида штатидаги Канаверал бурнидан учирилди. «Крю Дрэгон» экипажи таркибига миллиардер Джаред Айзекман, АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг истеъфодаги подполковниги Скотт Потит, шунингдек, SpaceXʼнинг икки ходими Анна Менон ва Сара Джиллис кирган.
Миссия доирасида тарихда биринчи марта нопрофессионал астронавтларнинг хусусий коинотга чиқиши амалга оширилди. Шунингдек, Polaris Dawn миссияси Ер орбитаси бўйлаб 1400 километр баландликка кўтарилиб, рекорд ўрнатди.