ТНТ телеканалида намойиш этилаётган Comedy Club (16+) дастури ўз фаолиятини якунламоқда. Бу ҳақда «Газета.ru» ТНТ матбуот хизматига асосланиб хабар берди.
«Қадрли дўстлар, бугун сизларга ҳақиқатан ҳам муҳим хабарни етказмоқчимиз. Биз Comedy Club ёпилишини тасдиқлаймиз», — деди Харламов.
Сўнгги кўрсатув 20 сентябрь куни соат 21:00 да намойиш этилади.
Эфирда «Аёллар стендапи» юлдузлари (Ольга Малашенко, Белла Малу, Карина Мейханаджян), «Россияда бир кун» шоуси актёрлари (Азамат Мусагалиев, Денис Дорохов, Яна Кошкина), телебошловчи Дмитрий Дибров, актриса Наталья Бочкарева, клубнинг собиқ резиденти Гавриил Гордеэв ва Cомедй Cлуб бош продюсери Артур Джанибекян иштирок этади.
Comedy Club 20 та телевизион мавсумни, 800 дан ортиқ оригинал кўрсатувни, 2 та ТЭФИ мукофотини ва бутун дунё бўйлаб шаҳарларда 10 мингга яқин концертни ўз ичига олган бой тажрибага эга.