Баҳодир Рихcиалиевич Ғойибназаров Мирзо Улуғбек тумани ҳокими этиб тайинланди, деб хабар қилди Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.
Баҳодир Ғойибназаров 1970 йилда Тошкент вилоятида туғилган. 1997 йилда Тошкент давлат аграр университетини иқтисодчи-ташкилотчи, 2005 йилда Ўзбекистон Миллий университетини (юрист) тамомлаган.
2021 йилдан буён Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташкилий-кадрлар бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди. У илгари Олмазор ва Шайхонтоҳур туманлари ҳокими лавозимларида ҳам ишлаган.
Шавкатбек Эргашев 2018 йил апрелидан буён Мирзо Улуғбек тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.