1 октябрдан бошлаб Домодедово аэропортида хорижликлар учун янги тартиблар жорий этилади, деб хабар қилди Узбекистан Аирwайс матбуот хизмати.
Хусусан, паспорт назорати кабиналарида суратга олиш ва дактилоскопик назорат (бармоқ изларини олиш) амалга оширилади.
Россиялик синфларнинг фикрича, бу мамлакатда мигрантлар устидан назоратни кучайтиришга ёрдам беради, бу эса хавфсизликни кучайтиришга сезиларли таъсир кўрсатади. Ҳозирча чора эксперимент сифатида жорий қилинган ва агар у ўзини оқласа, бутун мамлакат бўйлаб чегара пунктларида ташриф буюрувчиларнинг бармоқ излари тўпланади.
Uzbekistan Airways ўзбекистонликлардан янгиликларни ҳисобга олишларини ва аэропортга олдиндан келишларини сўрайди. Компания чора Россиядан келаётган ва кетаётган хорижликларга ҳам тааллуқли эканига эътибор қаратади.