Комил Алламжонов Президент Администрациясининг Ахборот сиёсати департаменти раҳбари лавозимидан озод қилинди

O‘zbekiston

Комил Алламжонов Президент Администрациясининг Ахборот сиёсати департаменти раҳбари лавозимидан озод қилинди. Президент Шавкат Мирзиёев тегишли фармонни имзолади.

Давлат раҳбарининг фармонига кўра, Комил Исмоилович Алламжонов Президент Администрациясининг Ахборот сиёсати департаменти бошлиғи лавозимидан озод этилди.

Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, ушбу қарор Комил Алламжоновнинг бошқа ишга ўтиши муносабати билан қабул қилинган.

«Комил Алламжонов президентимиз Ш.М.Мирзиёев томонидан белгиланган сўз эркинлигини ривожлантириш, давлат органлари фаолиятининг шаффофлигини таъминлаш ва халқ таълими тизимини такомиллаштириш бўйича устувор вазифаларни амалга оширишда сезиларли ютуқларга эришди», — дея таъкидлади Шерзод Асадов.

Mavzuga oid materiallar