28 сентябрь куни Сурхондарё вилоятида «ГАЗел» русумли юк машинаси ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларини бузгани оқибатида шаҳар атрофига қатнайдиган поезд мажбуран тўхтатилди, деб хабар берди «Ўзбекистон темир йўллари» матбуот хизмати.
«Gazeta.uz»da реклама «ГАЗел» ҳайдовчиси йўлнинг тўсиғи кўтарилганига қарамай, тезликда кесиб ўтишга уринган. Натижада машина тўсиқ билан тўқнашиб, ағдарилган. Ҳайдовчи воқеа жойидан ғойиб бўлган.
ЙТҲ ҳақида маълумот олингандан сўнг, поезд ҳайдовчиси шошилинч равишда тормозлашга мажбур бўлди. Поезд бекатга 52 дақиқада кечикиб етиб келди.
Компания поезд автотранспорт воситасини уриб юборгани ҳақидаги маълумотни рад этди. Аварияга фақат ҳайдовчи томонидан Йўл ҳаракати қоидалари бузилгани сабаб бўлган.