Муҳокамалар чоғида Ўзбекистон Экологик партияси етакчиси Абдушукур Ҳамзаев 2030 йилдан бошлаб Тошкентда бензин двигателли автомобиллар ҳаракатланишини тақиқлашга чақирди.
Сиёсатчи оппонентларнинг эътиборини ҳар куни пойтахт кўчаларида 700 минг автомобил ҳаракатланаётганига қаратди. Улар бир суткада 3,5 минг тонна ёқилғи истеъмол қилади ва атмосферага 700 тоннага яқин ифлослантирувчи газлар чиқаради.
«Бизга ҳаёт керакми ёки темир?!» — риторик савол берди Абдушукур Ҳамзаев.
Экологик партия 2030 йилдан бошлаб пойтахт ва вилоят марказларида ички ёнув двигателли автомобилларнинг ҳаракатланишини тақиқлашни таклиф қилмоқда. 2035 йилдан бошлаб эса Ўзбекистонда бундай автомобилларни сотишни тўхтатишни.