Мавзуга оид материаллар: Адолат

«Адолат» партияси пропан нархининг ошиши сабабли бир нечта идораларга депутатлик сўрови юборди

Ўзбекистон

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги «Адолат» социал-демократик партияси фракцияси депутати ёқилғи қуйиш шохобчаларида пропан нархи кескин ошиши муносабати билан Энергетика вазирлиги, Бош прокуратура ва Рақобат қўмитасига сўровлар юборди.

«Адолат» СДП Ўзбекистонда суд тизимини такомиллаштиришни таклиф қилмоқда

Ўзбекистон

«Адолат» социал-демократик партияси одил судлов сифатини ошириш ва судьялар юкини камайтириш учун судьялар сонини кўпайтириш ва уларнинг ихтисослашувини кенгайтириш ташаббуси билан чиқди.

Ўзбекистонда коррупцияни текшириш институтини жорий этиш таклиф қилинмоқда

Ўзбекистон

«Адолат» социал-демократик партияси сайловолди дастурида коррупцияга оид тергов институтини жорий этиш ташаббуси билан чиқди. Таклифни амалга оширишдаги кейинги қадамлар ҳукумат ва жамоатчиликнинг муносабатига боғлиқ бўлади.

Болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун давлат божидан озод қилиш: «Адолат» СДП ташаббуси

Ўзбекистон

«Адолат» социал-демократик партияси бола ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш бўйича даъво билан мурожаат қилган шахсларни давлат божидан озод этишни таклиф қилди. Партиядан таъкидланишича, давлат божини тўлашдан озод қилиш болаларнинг судга мурожаат қилиш имкониятларини кенгайтиради ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни кафолатлайди.

«Адолат» СДП раҳбари Тошкент педиатрия тиббиёт институтига ташриф буюриб, профессорлар билан учрашди

Ўзбекистон

5 октябрь куни «Адолат» социал-демократик партияси раиси Робахон Маҳмудова Тошкент педиатрия тиббиёт институтига ташриф буюрди. Ташриф давомида у профессор-ўқитувчилар ва ёш сайловчилар билан учрашди.

«Адолат» партияси «Кафолатланган биринчи иш жойи» лойиҳасини илгари сурди

Ўзбекистон

Сайлов арафасида «Адолат» партияси олий ўқув юртлари ва техникумлар битирувчиларини ишга жойлаштириш бўйича ташаббус билан чиқди. «Кафолатланган биринчи иш ўрни» лойиҳаси тақдим этилди, унинг мақсади нафақат ёшларга меҳнат бозорига кириш қийинчиликларини енгиб ўтишда ёрдам бериш, балки иш берувчилар учун ҳам имкониятлар яратишдир.

«Адолат» партияси тиббий хизматлар соҳасида муҳим ташаббусни илгари сурмоқда

Ўзбекистон

«Адолат» СДП нодавлат тиббиёт ташкилотларини «тижорат» ташкилотларидан нотижорат ташкилотларига ўтказиш ғоясини илгари сурди. Партиянинг ушбу ташаббуси аҳолига арзон тиббий хизмат кўрсатишни таъминлашга қаратилган.

«Адолат» тезликни оширувчи ҳайдовчиларни бир умрга гувоҳномадан маҳрум қилишни таклиф қилди

Ўзбекистон

«Адолат» социал-демократик партияси раиси Робахон Махмудова тезликни оширгани учун ҳайдовчиларни гувоҳномасидан бир умрга маҳрум этишни таклиф қилди. Партиянинг таъкидлашича, агар қаттиқроқ чоралар кўрилмаса, «автомобилдаги қотиллар» сони камаймайди.