Hyundai Rotem Ўзбекистонда электропоездлар ишлаб чиқаришни йўлга қўяди

O‘zbekiston

Жанубий Кореянинг Hyundai Rotem компанияси Ўзбекистонда Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи негизида ўз электропоездларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирмоқда.

Жанубий Кореянинг Hyundai Rotem компанияси Ўзбекистонда Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи негизида ўз электропоездларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирмоқда.

Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш лойиҳаси Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев ва Global Rail Group раҳбари Квак Чол Хун томонидан муҳокама қилинди.

«Корея темир йўл оператори Korea Railroad Corporation томонидан эксплуатация қилинаётган электропоездлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш таклифи тақдимоти ўтказилди. Электропоездларнинг асосий техник тавсифлари бўйича маълумотлар келтирилган», —дейилади хабарда.

Учрашув якунида томонлар лойиҳанинг қўшимча имкониятларини кўриб чиқиш, таклифни таҳлил қилиш ва янги ишлаб чиқариш майдонларини ўрганишга келишиб олдилар.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.