Тошкентда 1 млн долларлик наркологик лаборатория ёпилди

O‘zbekiston

Тошкентда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан гиёҳванд моддалар ишлаб чиқариш бўйича бир нечта яширин лабораториялар фаолияти тўхтатилди. Жами 14 кг 795 г синтетик кучли таъсир қилувчи моддалар аниқланди, уларнинг қиймати тахминан 1 миллион долларни ташкил қилади.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ДХХ вакиллари билан ҳамкорликда бир неча манзилларда синтетик гиёҳвандлик воситалари ишлаб чиқариш билан шуғулланган фуқарони қўлга олди.

Улардан бири Яшнобод туманидаги кўп қаватли уйда жойлашган. Ушбу лабораторияда 4,8 кг гиёҳвандлик моддаси аниқланган.

Иккинчи нарколабораторияда, яъни Тошкент вилоятидаги ушланган шахснинг уйидан 10 кг га яқин синтетик гиёҳвандлик воситалари, турли контейнерлар, қўлқоплар, тарози ва бошқалар мусодара қилинди.

Жами 14 кг 795 г синтетик гиёҳванд моддалар аниқланди, уларнинг қиймати тахминан 1 миллион долларни ташкил қилади.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадида қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар, шунингдек уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов олиб борилмоқда.

Mavzuga oid materiallar