Комил Алламжонов суиқасддан сўнг жамоатчилик билан алоқага чиқиб, сайлов участкасидан олинган «Ўз танловимни қилдим» дея изоҳ ёзилган суратни эълон қилди
Эслатиб ўтамиз, воқеа 26 октябрга ўтар кечаси Тошкент вилояти Қибрай туманидаги темир йўл кесишмаси яқинида содир бўлган (суратда). Аввалроқ хабар берганимиздек, икки номаълум шахс ўқотар қуролдан бир неча марта ўқ узиб, сўнг қочиб кетган. Ҳайдовчи ва собиқ амалдор жароҳат олмаган.
Бош прокуратура хабарномасида таъкидланишича, бу қасддан қотилликка уриниш бўлган
Идора аниқлаштирган маълумотга кўра, Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси (Қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш), шунингдек, 248-моддаси (Ўқотар қуролнинг, ўқ-дориларнинг, ўқотар қурол асосий қисмларининг, портловчи моддаларнинг, портлатиш воситаларининг ёки портлатиш қурилмаларининг қонунга хилоф муомаласи) бўйича жиноят иши қўзғатилган
Тезкор-тергов гуруҳига Бош прокуратура, Тошкент вилояти, Тошкент шаҳар прокуратуралари, Ҳарбий ва Транспорт прокуратуралари, ИИВ, вилоят ва пойтахт ИИББ ҳамда Божхона қўмитаси вакиллари киритилган.
Хабарда айтилишича, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.